20:36 / 22.08.2020
2 300

Қозоғистон вакцинасига баҳо берилди

Қозоғистон вакцинасига баҳо берилди
Қозоғистон таълим ва фан вазири Асхат Аймагамбетов қозоғистонлик олимлар томонидан ишлаб чиқилган SARS-CoV-2га қарши вакцинани юқори баҳолади. Бу ҳақда Zakon.kz хабар бермоқда.

Аймагамбетовнинг сўзларига кўра, қозоғистонлик тадқиқотчилар томонидан ишлаб чиқилган коронавирусга қарши вакцина Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти реестрига киритилган.

Вазир инактивация қилинган вакцина клиник синовлардан олдинги кўрикдан яхши ўтганини айтган. Тахминан 25 кун олдин вакцина ишлаб чиқувчилари ихтиёрий равишда ўзларини эмлашган ва M и G иммуноглобулинлари бўйича «антителаларнинг жуда тез ўсиши» кузатилган.

Аймагамбетовнинг қайд этишича, синовлар давомида вакцинанинг акс таъсири, шунингдек, аллергия келтириб чиқариши ҳолати ҳам ўрганилган ва «дастлабки натижалар жуда яхши чиққан».
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)