22:47 / 28.08.2020
2 680

Канада ялпи ички маҳсулоти рекорд даражада қисқарди

Канада ялпи ички маҳсулоти рекорд даражада қисқарди
2020 йилнинг 2-чорагида Канада иқтисодиёти пандемия сабабли 1-чоракка нисбатан рекорд даражага – 11,5 фоизга камайди ва рецессияга кирди.

Канада статистика бошқармасининг маълум қилишича, Канада ялпи ички масҳулоти апрель-июнда йиллик ҳисобда 38,7 фоизга қисқарган ва бу ҳам антирекорд ҳисобланади.

Бироқ таҳлилчилар Канада иқтисодиёти чорак бўйича 12 фоизга қисқаришини прогноз қилишган. 1-чоракда Канада ялпи ички маҳсулоти 2,1 фоизга камайган.

Аҳолининг 2-чоракдаги харажатлари иш ўринлари йўқотилгани ва дўконлар ёпилиши ҳамда туризмдаги чекловлар туфайли харажатлар қилишда чекланган имкониятлар сабаб рекорд кўрсаткичга – 13,1 фоизга қисқарган.

Пандемия сабабли киритилган чекловлар Канада экспортининг 2-чоракда 18,4 фоизга, импортининг эса 22,6 фоизга қисқаришига олиб келган.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Канада ялпи ички маҳсулоти рекорд даражада қисқарди