16:20 / 29.08.2020
4 143

Дунёда коронавирус эпидемияси чекинмоқда

Дунёда коронавирус эпидемияси чекинмоқда
Фото: EPA
Дунёда коронавирус билан касалланганлар сони ундан тузалганлар сонига аста-секин яқинлашмоқда. Бу ҳақда 28 август куни «ТАСС» хабар берди.

Хабарда айтилишича, сўнгги бир ҳафтада дунёда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1,8 миллион кишини, ундан соғайганлар сони 1,45 миллион кишини ташкил этди.

Умумий ҳисобда эса дунё бўйича 24,5 миллион кишида COVID-19 тасдиқланган, шундан 16 миллион нафари соғайган. Вирусдан ўлим ҳолати шартли даражаси минимали ҳам янгиланиб, 3,4 фоизгача тушган.

Шу билан бирга, Ғарбий яримшарда касалланиш камаймоқда, Шарқий яримшарда эса кескин ошмоқда. Европада вируснинг жиддий авж олиши Франция ва Испанияда кузатилмоқда, бир қатор давлатлар, шу жумладан, Буюк Британия, Италия ва Туркияда вирус тарқалиши баҳорги даражасига қайтди.

Бир қатор мутахассисларнинг таъкидлашича, касалланганлар сони кескин ошиши қатор давлатларда вирусни аниқловчи тест синовлари қамровининг ошиши билан изоҳланмоқда.

Ўтказилган тест сивовлари сони бўйича биринчи ўринни Хитой эгаллаган бўлиб, у ерда 90 миллиондан ортиқ тест ўтказилган. АҚШда бу кўрсаткич 80 миллионга яқинлашди. Ундан кейинги ўринларни Ҳиндистон (тахминан 40 миллион) ва Россия (35,7 миллион) эгаллаган.

ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус эса 20 август куни инсоният коронавирусни камида 2 йил муддатда енгишга қодир, деган фикрни билдирганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунёда коронавирус эпидемияси чекинмоқда