10:33 / 30.08.2020
1 636

Илон Маск миясига чип ўрнатилган чўчқани намойиш этди (видео)

Илон Маск миясига чип ўрнатилган чўчқани намойиш этди (видео)
Кадр: YouTube
28 август куни ихтирочи-миллиардер Илон Маск миясига чип ўрнатилган чўчқани намойиш этди. Таъкидланишича, Маскнинг Neuralink компанияси томонидан яратилган чип неврологик касалликларни даволаш имконини беради.

YouTube’даги трансляция давомида Маск миясига танга катталигидек (диаметри 8 миллиметр) келадиган имплант ўрнатилган чўчқани намойиш этган. «Бу худди чаноққа майда симлар ўрнатилган Фитбит», — дея ойдинлик киритади Маск.

«Мазкур соғлом ва бахтли чўчқага икки ой олдин имплант ўрнатилган ва у ажойиб ишлаяпти», — дейди Маск. Унинг аниқлик киритишича, иштирокчилар эшитган даврий қисқа товушлар нейрон импульслари бўлиб, чўчқа тумшуғидан унинг миясига бормоқда. Чўчқа ҳар сафар ниманидир ҳидлаганида миядаги қурилма импульсларни қайд этади.

Маск бу каби имплантлар фалажликни, Алсгеймер касаллиги ва телбаликни даволашига умид қилмоқда. Шунингдек, унинг ҳисоблашича, имплантлар инсонга сунъий интеллект билан уйғунлашиш имконини беради.

Илон Маск регуляторлардан жорий йилда имплантни инсон миясига ўрнатиш бўйича рухсат олиш ниятида.

Neuralink компанияси ўзининг янги технологиясини 2019 йилда тақдим этган. «Тикув машинаси каби» махсус робот ипга ўхшаш электродларни инсон миясига чуқур жойлаштириб, уни бемор қулоғига қотирилган «қабул қилувчи капсула»га улайди. Аввалроқ Маск бу турдаги мукаммал технологияларни яратишга қанча вақт талаб этилиши борасидаги саволларга 5-10 йил, деб жавоб қайтарган эди.

Илон Маск чип чўчқа
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)