12:10 / 30.08.2020
2 936

Хитойда меҳмонхона қулаб тушди, кўплаб сайёҳлар ҳалок бўлди

Хитойда меҳмонхона қулаб тушди, кўплаб сайёҳлар ҳалок бўлди
Фото: «24tv.ua»
Хитойнинг Шаньси провинциясида қулаган икки қаватли меҳмонхона қурбонлари сони 29 нафарга кўпайди, қидирув-қутқарув ишлари ниҳоясига етди, дея хабар берди «Синьхуа» агентлиги.

Аввалроқ 17 киши ҳалок бўлгани маълум қилинганди. 29 август куни маҳаллий вақт билан эрталаб соат 9:40 ларда Хитойнинг Шаньси провинцияси Линьфэнь шаҳар округи Сянфэнь уездида икки қаватли меҳмонхона қулаб тушган. Ҳодиса сабаби ўрганилмоқда.

Агентликнинг хабарига кўра, қидирув-қутқарув ишлари якшанба куни ўтар кечаси тугатилди.

Қутқарувчилар вайроналар остидан жами 57 кишини олиб чиқишди. Улардан 29 нафари вафот этган, етти нафари оғир жароҳатланган, 21 нафари енгил шикастланган. Айни вақтда уларнинг ҳаётига ҳеч нима хавф солмаяпти, уларга тиббий ёрдам кўрсатиляпти.

Қутқарув операцияси ниҳоясига етгандан сўнг воқеани ўрганиш учун комиссия тузилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойда меҳмонхона қулаб тушди, кўплаб сайёҳлар ҳалок бўлди