date
views 4 177

Саратон касаллигининг «асосий душмани» аниқланди

Саратон касаллигининг «асосий душмани» аниқланди
Иллюстратив фото
Россия соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош онкологи Андрей Каприн эрта ташхисни саратон касаллигининг асосий душмани деб атади. Бу ҳақда у «Говорит Москва» радиостанцияси эфирида маълум қилди.

Шифокор коронавирус пандемияси туфайли тиббий кўрик ва скрининг текширувлари билан боғлиқ муаммолар юзага келганини таъкидлаб, айни пайтда сабр-тоқатли бўлишга ва вакцинацияни кутишга чақирган.

«Биз ўзимизга эътиборли бщлишимиз керак. Ҳамма билиши лозимки, бизнинг ҳар қандай физиологик секрециямизда – тупурикда, сийдикда, нажасда қон доғлари пайдо бўлиши ҳар эҳтимолга қарши онкологга текширув учун боришингиз кераклигини билдиради», – дея қайд этди мутахассис.

Каприн эрта босқичда аниқлаган ўсимтани 97 фоизга даволаш имкони бўлишини эслатди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Саратон касаллигининг «асосий душмани» аниқланди