14:15 / 31.08.2020
1 992

Америкаликлар ўз автомобилларидан ёлғиз қолиш учун фойдаланмоқда

Америкаликлар ўз автомобилларидан ёлғиз қолиш учун фойдаланмоқда
Фото: Motor
Янги тадқиқот натижаларига кўра, коронавирус пандемияси сабаб америкаликлар ёлғиз қолиш учун автомобиллардан тез-тез фойдаланишга ўтган, деб хабар беради Motor.

TrueCar таҳлилий-ахборот портали томонидан ўтказилган тадқиқот иштирокчиларининг қарийб тўртдан уч қисми (73 фоиз) коронавирус пандемияси ва у сабабли жорий этилган чекловлар вақтида ўз автомобилларидан нафақат бирор юмуш борасида, балки бирга яшаётган инсонларидан қочиш мақсадида ҳам фойдаланаётганини тан олган. 37 фоиз АҚШ аҳолиси эса карантин вақтида телефонда бемалол суҳбатлашиш учун машинадан фойдаланишини маълум қилган.

Америкаликларнинг 32 фоизи эса пандемия вақтида уйдагилар эътиборидан қочиш учун машиналарини офисга айлантириб олганликларини сўзлаб берган. Сўровномада иштирок этган АҚШнинг аксарият аҳолиси учун автомобиль шунчаки ҳаракатланиш воситасидан кўра кўпроқ нарса эканлиги маълум бўлган: 68 фоиз респондент машинани ўз оиласининг давоми деб ҳисоблаган бўлса, 35 фоизи машинасига, албатта, бирор исм қўйишларини тан олган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Америкаликлар ўз автомобилларидан ёлғиз қолиш учун фойдаланмоқда