
Фото: Motor
Германиядаги Auto Motor und Sport автомобиль нашри ҳамда ҳайдовчи Кристиан Меньцел Нюрбургрингда тракторлар ўртасидаги рекордни янгилади. 17 тоннали Class Xerion 5000 VC’га трассани босиб ўтиш учун 24 дақиқаю 50,57 сония керак бўлган, деб ёзади Motor.
Class Xerion 5000 VC — Германияда сотиладиган энг кучли тракторлардан ҳисобланади. У 500 от кучи ва 2600 Нм айланувчи моментга эга олти цилиндрли 12,8 литрли дизель двигатель ёрдамида ҳаракатга келади. Херион 5000 VC’нинг ўзига хослиги — бошқарув органлари билан 180 даражага бурила оладиган кабинага эгалигида. Трактор айнан ушбу режимда Нордшляйфени босиб ўтган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар