09:05 / 04.09.2020
1 095

Дунёнинг энг сердаромад машҳур кишилари рейтинги эълон қилинди

Дунёнинг энг сердаромад машҳур кишилари рейтинги эълон қилинди
Рожер Федерер / Фото: AFP
Forbes нашри дунёнинг энг сердаромад машҳур кишиларининг янги рейтингини эълон қилди.
Рейтингдан қўшиқчилар, спортчилар, актёрлар ва бошқа машҳур кишилар жой олган. 1-ўринни модел ва тадбиркор Кайли Женнер эгаллаган. Kylie Cosmetics компанияси асосчиси ўзига тегишли акцияларнинг 51 фоизини сотиш орқасидан 590 млн доллар ишлаб топган.

2-ўринни Кайли Женнернинг опаси Ким Кардашьяннинг турмуш ўртоғи, рэпер Канье Уэст эгаллаган. Унинг бир йиллик даромади 170 млн долларни ташкил қилган. Рэпер бу даромаднинг катта қисмини ўзининг Yeezy бренди остида чиққан кроссовкаларининг муваффақиятли сотилишидан олган.

Етакчи учликка теннисчи Рожер Федерер ҳам кирган. Спортчининг бир йиллик даромади реклама шартномлари эвазига 106,3 млн долларни ташкил қилган.

Етакчи ўнликдан, шунингдек, футболчилар Криштиану Роналду (105 млн доллар) ва Лионель Месси (104 млн доллар), актёр Тайлер Перри (97 млн доллар), футболчи Неймар (95,5 млн доллар), америкалик теле- ва радиобошловчи Говард Стерн (90 млн доллар), баскетболчи Леброн Жеймс (88,2 млн доллар) ва актёр Дуэйн Жонсон (87,5 млн доллар) ўрин олган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)