10:25 / 06.09.2020
3 127

Иккинчи давлат Россиядаги ҳарбий машғулотларда иштирок этиишдан бош тортди

Иккинчи давлат Россиядаги ҳарбий машғулотларда иштирок этиишдан бош тортди
Фото: Keystone Press Agency
Озарбойжон Россияда ўтадиган “Кавказ-2020” ҳарбий машғулотларида иштирок этмайдиган бўлди. Бу ҳақда Озарбойжон мудофаа вазирлиги маълум қилди.

Бир неча кун аввал “Кавказ-2020” доирасида ШҲТ, МДҲ ва КҲШТнинг биринчи биргаликдаги машғулотлари бўлиб ўтиши маълум бўлган. Стратегик қўмондонлик-штаб машғулотлари Россия жанубида сентябрда бўлиб ўтади.

Озарбойжонлик ҳарбийлар “Кавказ-2020”да иштирок этмайди. Ушбу машғулотларга кузатувчилар сифатида икки ҳарбийни жўнатиш режалаштирилган”, деб маълум қилинган Озарбойжон мудофаа вазирлигида. Озарбойжоннинг машғулотлардан бош тортиши сабаби маълум қилинмаган.

Бир ҳафта аввал машғулотларда иштирок этишдан Ҳиндистон бош тортганди. Мамлакат мудофаа вазирлиги ўз қарорини коронавирус пандемияси билан тушунтирган. Бироқ ОАВ маълумотларига кўра, Ҳиндистоннинг машғулотлардан бош тортиши уларда Хитой ва Покистон иштирок этиши билан боғланган. Охирги вақтда Ҳиндистоннинг ушбу давлатлар билан муносабатлари ёмонлашган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Иккинчи давлат Россиядаги ҳарбий машғулотларда иштирок этиишдан бош тортди