19:57 / 08.09.2020
1 270

Америкалик 11 яшар бола Mercedes-Benz ҳайдаб бувисининг ҳаётини сақлаб қолди

Америкалик 11 яшар бола Mercedes-Benz ҳайдаб бувисининг ҳаётини сақлаб қолди
Фото: New York Post
Американинг Индиана штатида яшовчи 11 яшар бола, Mercedes-Benz машинасини бошқарган ва бувисининг ҳаёти сақлаб қолинишига сабаб бўлган, деб ёзади New York Post.

Таъкидланишича, Пи Жей Бюсер-Лей ва унинг бувиси Анжела уйдан 2,5 км узоқликда сайр қилаётган бўлган. Болалар учун мўлжалланган электромобиль бошқараётган вақтида набира, бувисининг соғлиги ёмонлашганини пайқаган. Шундан кейин аёлни шифохонага олиб бориш учун гаражга бориб бувисининг Mercedes-Benz машинасини олиб келган.

Секин-аста ўзи томон ҳаракатланиб келаётган машинасини кўрган Анжела, уни набираси Пи Жей бошқараётганига гувоҳ бўлган. «Унинг ёши атиги 11 да эди, лекин у машинани профессионаллар сингари бошқарди», деган аёл.

Болакай бувисини машинада уйигача олиб борган ва унга керакли тиббий ёрдам кўрсатилган. Анжеланинг қўшимча қилишича, машинани бошқариш давомида Пи Жей йўлдан четга, ўт устига чиқиб кетмаган. У машинани гаражга қўйиб, бувисини тушишига ёрдамлашган.

Аёлнинг айтишича, набирасига машина ҳайдашни унинг турмуш ўртоғи ўргатган, лекин Пи Жей ҳали бирон марта ҳам мустақил ҳайдаб кўрмаган бўлган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)