21:53 / 08.09.2020
2 682

Трамп нима учун ҳимоя ниқоби тақмаслиги маълум қилинди

Трамп нима учун ҳимоя ниқоби тақмаслиги маълум қилинди
АҚШ президенти Дональд Трамп мунтазам равишда коронавирусга текшириб турилгани учун ниқоб тақмайди. Бу ҳақда Оқ уй аппарати бошлиғи Марк Мидоус маълум қилди.

"Президент Америкада вирусга энг кўп текшириладиган инсон. Ундан кейинги ўринда мен бўлсам керак. Сиз ниқобни ўзингизни эмас, атрофингиздагиларни ҳимоя қилиш учун тақасиз. Шу боис президент ниқоб тақиши учун зарурият кўрмаяпман", - деди у.

Трамп пандемия бошланганидан буён одамлар олдига фақат бир марта ниқоб тақиб чиққан.
Аввалроқ у ниқоб тақишни ёмон кўришини, президент сифатида ниқобда кўриниш ўзига ёқмаслигини айтганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп нима учун ҳимоя ниқоби тақмаслиги маълум қилинди