19:36 / 14.09.2020
3 116

Россия ИИВ мигрантлар учун бўнак солиғи жорий этишни таклиф қилди

Россия ИИВ мигрантлар учун бўнак солиғи жорий этишни таклиф қилди
Фото: Известия
Россия ИИВ мамлакатга ишлаш учун келадиган мигрантлар учун ягона бўнак солиғи жорий этишни таклиф қилди. Бу ҳақда вазирлик томонидан тайёрланган миграция масалалари бўйича янги қонун лойиҳаси концепциясида қайд этилган.

Унга кўра, бу турдаги солиқни тўлаш учун электрон патент расмийлаштириш талаб қилинади. Мигрантларни ишга ёллашни хоҳловчи иш берувчилар шахсий кабинетда рўйхатдан ўтиши ва махсус шаклни тўлдириши лозим бўлади.

Концепцияга кўра, бўнак солиғи кўринишидаги даромад солиғи тўланмаган тақдимрда мигрантларга солиқни 15 кун ичида тўлаш талаб қилинган хабарнома юборилади. Солиқни тўламаганларга Россияда ишлаш тақиқланиши ва мамлакатдан депортация қилиниши мумкин.

Аввалроқ ИИВ миграция масалалари бўйича бош бошқармаси бошлиғи Валентина Казакова Россияда барча мигрантлардан бармоқ изларини олиш режалаштирилаётганини маълум қилганди.

ИИВ, хусусан, Россияда 30 кундан ортиқ вақт давомида бўлган барча мигрантларга бармоқ излари, фотосурат, тиббий кўрикдан ўтиши ва ID-карталарни олиш мажбуриятини юкламоқчи.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия ИИВ мигрантлар учун бўнак солиғи жорий этишни таклиф қилди