07:50 / 17.09.2020
606

Трамп коронавирусни аниқловчи янги тезкор тестни тақдим қилди

Трамп коронавирусни аниқловчи янги тезкор тестни тақдим қилди
Фото: ABC
АҚШ президенти Дональд Трамп организмда коронавирус бор-йўқлигини 15 дақиқа ичида аниқловчи янги тестни тақдим қилди. Трамп АҚШнинг Abbott компанияси ишлаб чиққан ушбу тестни ABC телекомпанияси эфирида намойиш қилган.

Оқ уй раҳбари Пенсильвания штатида телекомпания томонидан ташкил этилган тадбирда костюмининг ички чўнтагидан тест натижасини кўрсатувчи тасмага эга картон бўлагини чиқариб, уни камераларга йўналтирган. Трампнинг таъкидлашича, тест одмилигига қарамай, аниқ ва тез натижа беради.

Сизга бир ажойиб нарса тақдим қилмоқчиман. Менда янги тест бор. Одамлар уни ёнларида сақлаб, ўзларини ўзлари текширишлари мумкин, бироқ яхшиси шифокор ҳузурига борган маъқул. Бироқ у қўллашда жуда содда ва аниқдир”, деб қўшимча қилган Трамп.

Август охирида АҚШнинг соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар вазирлиги Оқ уй маъмурияти Abbott билан 15 млнта тезкор тест ишлаб чиқаришни кўзда тутувчи 760 млн долларлик шартнома тузганини маълум қилган. Вазирлик хабарида таъкидланганидек, тестни ўтказиш учун махсус қурилма талаб этилмайди ва у билан биринчи навбатда мактабларни таъминлаш режалаштирилган.

Abbott тести натижалари 15 дақиқада олинади. Тест-тасмалардаги иммунохроматографик таҳлил аниқлиги 97,1 фоизни ташкил қилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)