
Фото: Reuters
Британияда коронавируснинг иккинчи тўлқини юз бераётгани ортида ҳукумат карантин қоидасига амал қилмайдиганларга нисбатан янги жарималар киритди.
Британия соғлиқни сақлаш вазири Мэтт Хэнкокнинг таъкидлашича, 28 сентябрдан карантинга амал қилмайдиганларга нисбатан минг фунт стерлингдан 10 минг фунт стерлинггача (13 минг доллар) жарима солинади.
Қатъий чоралар авваламбор коронавирусга чалинганлар, улар билан алоқада бўлганлар ҳамда карантин чораларига амал қилмайдиган иш берувчиларга тааллуқли бўлади.
Вазир вазият оғирлашса, мамлакатда миллий локдаун ҳам киритилиши мумкинлигини айтган ва қоидабузарлар ҳақида полицияга маълум қилишга чақиран.
“Агар қоидаларга риоя қилсак, миллий даражада карантин киритилишидан қочишимиз мумкин”, деб айтган Хэнкок.
Жарима миқдори паст даромадли фуқаролар учун 500 фунт стерлингни, қолганлар учун минг фунт стерлингни ташкил қилади. Такрорий қоидабузарлик учун 10 минг фунт стерлинг жарима тўлашга тўри келади.
“Биз бу вируснинг тарқалишини назорат қилиш, энг таъсирчан одамларнинг касалланиши олдини олиш учун барча имкони бор ишни қилишимиз керак”, деб таъкидлаб ўтган Британия бош вазири Борис Жонсон.
Шу билан бирга, ҳукумат карантин туфайли ишлай олмайдиганларга 500 фунт стерлингдан тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган.
Британия расмий идоралари маълумотларига кўра, Англия ва Уэльсда пандемия бошлангандан бери карантинни бузганлик учун 19 мингдан кўпроқ жарима ёзиб берилган, бироқ унинг ярмидан камроғи тўланган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар