
Мамлакатлар коронавирус тарқалишига қарши курашишда бирлашиши ва пандемияни сиёсийлаштиришга қаратилган уринишларнинг олдини олиши керак. Бу ҳақда ХХР раиси Си Цзиньпин БМТ Бош ассамблеясида сўзлаган нутқида айтиб ўтди. Трансляция ташкилотнинг YouTube’даги саҳифасида амалга оширилди.
«Вирусга дуч келиб, биз бирдамликни мустаҳкамлашимиз ва у билан биргаликда курашишимиз керак. <...> Бу масалада сиёсийлаштириш ёки тамғалашга қаратилган ҳар қандай уринишлар рад этилиши керак», - деди ХХР раиси.
Унинг сўзларига кўра, вирусни енгиш учун Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)нинг етакчи ролини тарғиб қилиш ва халқаро жавоб механизмини ишга тушириш керак.
Аввалроқ, АҚШ президенти Дональд Трамп БМТ Бош ассамблеясидаги нутқида навбатдаги марта Хитойни коронавирус пандемияси учун жавобгарликка тортишга чақирди.
Трамп Пекинни вирус тарқалишининг эрта босқичларида Хитойдан амалга оширилувчи халқаро авиарейсларни тақиқламаганликда ва шу тариқа вирусни бутун дунёга тарқатишда айблаган. Бундан ташқари, АҚШ президенти Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини ҳам танқид қилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар