00:07 / 27.09.2020
2 365

Тоғли велотрассага тиқилиб қолган Jeep Wrangler’ни қутқариш жараёни (видео)

Тоғли велотрассага тиқилиб қолган Jeep Wrangler’ни қутқариш жараёни (видео)
Кадр: YouTube
Калифорниядаги пойга велотрассасига ташлаб кетилган Jeep Wrangler’ни қутқариш ишлари яхши якун топди: машина эвакуация қилинган. Ўнлаб инсонлардан иборат қутқарувчилар гуруҳи 20 дақиқа давомида Wrangler’нинг қияликдан олиб ташлаш учун тер тўккан, деб ёзади Motor.

Facebook’да Лома-Линда яқинидаги тор велотрассага тиқилиб қолган Jeep Wrangler’нинг суратлари тарқалди. Ҳайдовчи йўлтанламасни тепалик қиррасига чиқаришга муваффақ бўлган: унинг иккала томони эса кескин қиялик. Йўлтанламас эгасининг шахси тезда аниқланган — у Рики Барба исмли эркак. The Drive маълумотларига кўра, унга Ford вакиллари чиқиб, машинани компания ҳисобидан янги Bronco ёрдамида эвакуация қилишни таклиф этган. Бу модель учун ўзига хос реклама бўлиб хизмат қилиши керак эди.

Бироқ Wrangler’ни қутқариш ишларини Jalados 4x4 ҳамжамияти оффроудлари ташкиллаштирган: улар йўлтанламасга биринчи бўлиб етиб бориб, 20 дақиқада уни хавфли ҳудуддан олиб ташлашга эришган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тоғли велотрассага тиқилиб қолган Jeep Wrangler’ни қутқариш жараёни (видео)