22:10 / 28.09.2020
3 281

Озарбайжон президенти қисман сафарбарлик эълон қилди

Озарбайжон президенти қисман сафарбарлик эълон қилди
Фото: Reuters
Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Қорабоғ можароси кескинлашгани туфайли мамлакатда қисман сафарбарлик бошланганини эълон қилди, деб хабар бермоқда Meduza Sputnik Озарбайжонга таяниб.

Нашр таянган Алиев фармойишига кўра, Озарбайжонни сафарбар қилиш ва ҳарбий хизматга чақириш бўйича давлат хизмати «тасдиқланган режага мувофиқ ҳарбий хизматчилар чақирилишини таъминлаши» керак. Фармойиш 28 сентябрдан кучга киради.

27 сентябрь куни тонгида Тоғли Қорабоғда Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги ҳарбий низо қайтадан бошланди. Ҳар иккала мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилинган.

Ҳарбий ҳолат туфайли Боку аэропорти 30 сентябрга қадар Боку-Нахчиван-Боку йўналиши бўйича «Озарбайжон ҳаво йўллари» (Azal)нинг барча рейсларини тўхтатган.

Бундан ташқари, Azal Боку—Лондон—Боку 1 октябрь рейси, Боку—Берлин—Боку 2 октябрь рейси бекор қилинган. FlyDubai, «Аэрофлот», «Белавиа» 29 сентябрдан 4 октябргача рейсларини бекор қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Озарбайжон президенти қисман сафарбарлик эълон қилди