07:00 / 29.09.2020
1 084

Тоттининг овози италиялик қизни комадан чиқарди (видео)

Тоттининг овози италиялик қизни комадан чиқарди (видео)
Фото: «Repubblica»
Италиянинг «Рома» жамоаси собиқ сардори Франческо Тоттининг овози 9 ойдан бери комада ётган италиялик қизни ҳушига келтирди. Бу ҳақда «Repubblica» хабар берди.

Нашрнинг маълум қилишича, «Лацио» жамоасининг 20 ёшли футболчиси Илениа Матилли автоҳалокатга учрагач комага тушиб қолган. Матиллининг қариндошлари у мухлис қилувчи «Рома» мадҳиясини қўйиб эшиттиришган. Бундан хабар топган Тотти унга видео орқали мурожаат қилди:

«Илениа, таслим бўлма, ҳаммамиз сен билан биргамиз», — деган футболчи.

Натижада Матилли комада чиқа бошлаган. Унинг биринчи истаги Тотти билан учрашиш бўлган. 28 сентябрь куни футболчи шифохонага етиб келди.

«У табассум қилди. Мени қучоқлаб, йиғлаб юборди. Шундай бўлишини билганимда эртароқ келган бўлардим», — дейди спортчи.

Тотти бутун фаолияти давомида «Рома» шарафини ҳимоя қилган. Италиялик футболчи 619 та учрашувда 250 та гол уришга муваффақ бўлган. Римликлар таркибида ҳужумчи тўққиз марта Италия вице-чемпионига айланган, А серияда олтинни қўлга киритган. Италия терма жамоаси сафида Тотти 2006 йилда Жаҳон чемпиони бўлган. У 2017 йилда футболчилик фаолиятини тугатди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)