20:14 / 01.10.2020
2 838

Коронавирус мавсумий касалликми? ЖССТ жавоб берди

Коронавирус мавсумий касалликми? ЖССТ жавоб берди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирусни мавсумий касаллик деб ҳисобламайди, бу ҳақда «Известия» хабар берди.
Айрим мамлакатларда касаллик ўсиши чекловларнинг олиб ташланиши билан боғлиқ, деди 30 сентябрь куни ЖССТнинг фавқулодда касалликлар бўйича бўлинмаси техник гуруҳи раҳбари Мария ван Керкхове.

«Тўлқинлар (вирус) ҳақида гап кетганида биз Шимолий ва Жанубий яримшарларда қиш ойларида касалланишлар сони ошиб кетадиган гриппники сингари мавсумийликни назарда тутамиз. Аммо коронавирусда ҳозирча мавсумийликни кўраётганимиз йўқ. Бу вирус ҳар қандай шароит, иқлим ва минтақада учрамоқда», — деди у ташкилотнинг «Twitter»да ўтказилган онлайн-брифингида.

Ван Керкхове чекловлар жорий этиб инфекция тарқалишини назоратга олиш мумкинлигини қўшимча қилди. Унинг айтишича, айрим мамлакатларда вирус тарқалиши кучая бошлаши айнан чекловларнинг бекор қилиниши билан боғлиқ.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Коронавирус мавсумий касалликми? ЖССТ жавоб берди