10:32 / 02.10.2020
3 359

Арманистон Мудофаа вазирлигида Озарбайжоннинг жосуси фош этилди

Арманистон Мудофаа вазирлигида Озарбайжоннинг жосуси фош этилди
Фото: «Korrespondent.net»
Арманистон Миллий хавфсизлик хизмати Озарбайжон томонига махфий маълумотларни етказган мамлакат Мудофаа вазирлигидаги юқори лавозимли мансабдорни фош этди. Бу ҳақда «Спутник» нашрига таяниб, «Korrespondent.net» хабар берди.

Қўлга олинган мансабдор Арманистон армияси ва Тоғли Қорабоғнинг ҳарбий техникаси, қуроллари, ҳарбий объектлари ҳақидаги маълумотларни олиш имкониятига эга бўлган.

Бундан ташқари, айбланаётган шахс Арманистон ва Қорабоғнинг юқори лавозимли ҳарбийлари билан алоқасидан фойдаланиб, доимий равишда улар билан учрашган ҳамда бўлинмаларнинг аниқ ҳаракатларига ва бошқа муҳим маълумотларга қизиққан.

Маълум қилинишича, Озарбайжон махсус хизматлари қўлга олинган мансабдорни унинг Грузияга қилган сафарларидан бирида ўз томонига оғдирган. Шундан кейин мансабдор Грузияга бир неча марта борган ва ўз куратори билан учрашиб, унга йиғилган маълумотларни берган.

Арманистон махсус хизматлари ходимлари қўлга олинган ҳарбийнинг яшаш жойида тинтув ўтказган ва у ерда жосуслик қурилмаларини, шунингдек, долзарб ҳарбий маълумотларни фош этувчи ҳужжатларнинг асл нусхаларини топган. Айни пайтда мансабдор қўлга олинган ва унга нисбатан давлатга хоинлик айби қўйилган,

Эслатиб ўтамиз, Тоғли Қорабоғда Озарбайжон ва Арманистон ўртасида ҳарбий низо 27 сентябрь куни қайтадан бошланди. Ҳар икки томон ҳам бир-бирини иғвогарона хатти-ҳаракатлар ва вазиятни кескинлаштиришда айбламоқда. Можаро кескинлашгани туфайли ҳар иккала мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилинган.

30 сентябрь куни Озарбайжон Қорабоғда Арманистоннинг икки мингдан ортиқ аскари ўлдирилгани ва яраланганини маълум қилганди. Ереван эса бу Бокунинг бир кунлик йўқотишлари деб жавоб қайтарган.

1 октябрь куни Тоғли Қорабоғ Республикасининг ахборот маркази жанговар ҳаракатлар бошланган 27 сентябрдан 1 октябргача Озарбайжоннинг йўқотишлари ҳақида маълумот берди. Унга кўра, Озарбайжон Қуролли кучларининг 1280 нафар ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлган, 2700 нафар аскар яраланган. Озарбайжоннинг 90 та учувчисиз учиш қурилмаси, 12 та вертолёти, 181 танк ва ҳарбий пиёда машинаси, учта «ТОС» оғир ўқотар тизими, иккита «Смеч» тизими, тўртта самолёти йўқ қилинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Арманистон Мудофаа вазирлигида Озарбайжоннинг жосуси фош этилди