
Германиянинг Беккум шаҳрида мутахассислар янги тураржойни «чоп этиш»га қарор қилишди. Бу ҳақда Peri компанияси сайтидаги маълумотларга асосланиб DW манбаси хабар берди.
Ушбу компания ўз мамлакатида биринчи бўлиб мана шундай лойиҳани амалга оширади. Икки қаватли уйни қуриш учун 200 минг евро ажратилди. Ҳозиргача ишчилар махсус дастгоҳ ёрдамида махсус бетон деворларни қуйиб чиқишди.

Тураржойнинг умумий майдони қарийб 160 метр квадратни ташкил этади. Материал махсус қурилма ёрдамида қуйилади, унинг қалинлиги бир неча сантиметрга тенг. Жараёнлар махсус дастур ёрдамида кузатиб борилади.
Маҳаллий мутасаддилар лойиҳанинг истиқболи катта эканлигини айтишмоқда. Боиси бундай технологиялардан ҳамма жойда фойдаланиш тураржой ва қурилиш муддатларини қисқартириш имконини беради. Бундан ташқари, қурилиш ва инсон ресурсларини тежашга хизмат қилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар