07:37 / 06.10.2020
2 140

Олимлар қўл билан ёзиш хотира ва ўрганишга клавиатурада ёзгандан кўра фойдалироқ эканини аниқлади

Олимлар қўл билан ёзиш хотира ва ўрганишга клавиатурада ёзгандан кўра фойдалироқ эканини аниқлади
Фото: Граде Поwер Леарнинг
Норвегиянинг Табиий ва техника фанлари университети мутахассислари катталар ва болаларнинг қўлда ёзиб олган ахборотларни яхшироқ ўрганиши ва эслаб қолишини аниқлади. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар беради.

Буни исботлаш учун Профессор Одри ван дер Меер ва унинг ҳамкасблари томонидан икки маротаба тадқиқот ўтказилган. 2017 йилда ўтказилган биринчи тадқиқотда 20 нафар талаба, 2020 йилдагисида эса 12 нафар катта ёшли одам ва 12 нафар бола иштирок этган.

Ёзиш давомида ручка қоғоз бўйлаб ҳаракатланади, ҳарф ва сўзлар ёзилганда овоз эшитилади ва ҳис қилинади. Бу кечинмалар вақтида миянинг турли қисмларида алоқа ўрнатилади ва натижада яхшироқ ўрганиш мумкин бўлади.

Сурат чизиш давомида ҳам мияда шундай фаоллик кузатилиши мумкин, лекин машинка ёки компьютерда ишлаганда эмас.

Одри ван дер Мернинг таъкидлашига қараганда, қўл билан ёзиш секин жараён эканига қарамай, бола мазкур зерикарли босқичдан ўтиши муҳим. Мураккаб қўл ҳаракатлари ва ҳарфларни тўғри ёзиш бир нечта сабабларга кўра фойдали ҳисобланади. Клавиатурадан фойдаланилганда қўл ҳамма ҳарфлар учун бир хил ҳаракатланади. Ручка ёки қалам билан ёзилганда эса майда моторика ва ҳис-туйғуларни назорат қилиш керак бўлади.

Мутахассислар рақамли қурилма ва таълимдан воз кечиш тарафдори эмас. Шунчаки, тадқиқотлари билан миядаги жараён ва информацияни ёзиб олиш усули ўртасида фарқ борлигини, техникада ёзгандан кўра қўл билан ёзганда миянинг кўпроқ ўрганишини кўрсатиб беришни истаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Олимлар қўл билан ёзиш хотира ва ўрганишга клавиатурада ёзгандан кўра фойдалироқ эканини аниқлади