08:13 / 06.10.2020
2 987

Россиялик вирусолог коронавирус билан қайта касалланиш муддатини баҳолади

Россиялик вирусолог коронавирус билан қайта касалланиш муддатини баҳолади
Фото: «Москва»
Коронавирусга қарши иммунитет олти ой сақланиб қолади. «РБК»нинг хабар беришича, бундай фикрни «Вектор» маркази лабораториясининг собиқ раҳбари Александр Чепурнов билдирди.

Қайд этилишича, у касалликдан тузалиб чиққанларни кузатиш асосида шундай хулосага келган. Чепурновнинг сўзларига кўра, антитаналар сони уч-тўрт ой давомида тўлиқ йўқолгунга қадар камаяди ва бешинчи ёки олтинчи ойга келиб ҳужайравий иммунитет коронавирус антигенига жавоб беришни тўхтатади.

«Шунинг учун мен постковид иммунитетни олти ойга баҳолайман. Ҳозир айнан шундай беморни кузатмоқдамиз. Бир ой аввалги иммунограммада бемор биринчи ҳолатдан олти ой ўтгач қайта коронавирусга чалинган. Шу сабабли апрель ва май ойларида касал бўлганлар, олти ой ўтгач яна юқтириш хавфи остида қолади», — дея огоҳлантирган Чепурнов.

Биринчи маротаба коронавирус билан қайта касалланиш ҳолати 24 августда маълум бўлганди. Гонконг университети тадқиқотчилари 33 ёшли эркак биринчи касалланишдан деярли беш ой ўтгач яна коронавирусга чалинган. Кейинчалик америкалик шифокорлар ҳам коронавирус билан қайта касалланиш ҳолати ҳақида хабар берди. У АҚШнинг Невада штати, Рино шаҳрида яшовчи 25 ёшли шахс бўлиб, мамлакатда коронавирусга қайта чалинган биринчи бемор бўлди.

18 апрелда исми ошкор этилмаган ушбу фуқарода биринчи марта коронавирус қайд этилган. 27 апрелга келиб унда вирус симптомлари йўқолган. Коронавирусни аниқлаш учун икки марта — 9 ва 25 май кунлари ўтказилган тест натижалари унда вирус йўқлигини кўрсатган. Лекин 28 май куни у яна COVID-19’га чалинган ва бу сафар касаллик оғирроқ кечган. Вирус геномини секвенирлаш иккинчи касалланиш биринчисидан фарқ қилишини кўрсатган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россиялик вирусолог коронавирус билан қайта касалланиш муддатини баҳолади