08:18 / 08.10.2020
3 777

Хитойда улкан айиқ томоша вақтида цирк ходимига ташланиб қолди (видео)

Хитойда улкан айиқ томоша вақтида цирк ходимига ташланиб қолди (видео)
Фото: Pixabay
Хитойда улкан айиқ томоша вақтида цирк артистига ташланди. Томошабинлар томонидан суратга олинган қўрқинчли видео Daily Mail нашри томонидан эълон қилинди.

Ҳодиса Хитойнинг Пуян округида юз берди. Видеода томоша вақтида оғирлиги 200 кило бўлган айиқ ҳайвон ўргатувчига ҳужум қилганини кўриш мумкин. Циркнинг бошқа ходимлари ҳайвонни таёқлар билан уриб ҳайдашга уринади.

Қайд этилишича, цирк артисти жиддий жароҳат олмаган. Унинг ҳаёти хавф остида эмас.
Айиқ томошабинлар аренага улоқтирган сосискани ейишни тақиқлагани учун ҳайвон ўргатувчидан хафа бўлган.

Нашрнинг қайд этишича, цирк айиқлари артистларга зарар етказа олмаслиги учун уларнинг тиши арралаб ташланади. Ушбу факт интернет фойдаланувчиларини ғазаблантирди. Улар инсонларнинг ўзларининг тишини арралаб ташлаб, қафасга солиб қўйишни таклиф қилган. Айримлар эса инсонларнинг пул учун ҳамма нарсага тайёрлигидан норозилик билдирган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойда улкан айиқ томоша вақтида цирк ходимига ташланиб қолди (видео)