10:00 / 11.10.2020
2 457

Тожикистонда президент сайловлари бўлиб ўтмоқда

Тожикистонда президент сайловлари бўлиб ўтмоқда
Фото: Sputnik/Alexey Kudenko
11 октябрда Тожикистонда президент сайловлари бўлиб ўтмоқда. Президент лавозимига 5 номзод, жумладан амалдаги президент Имомали Раҳмон кураш олиб боради.

Шу муносабат билан сайлов участкалари соат 6дан ўз ишини бошлаган ва соат 20гача ишлайди. Ҳаммаси бўлиб республикада 3375 та, 29 та хорижий давлатда эса 39 та сайлов участкаси фаолият олиб боради.

Сайловларда 4,9 млндан кўпроқ киши иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Президент лавозимига 5 номзод кураш олиб боради: амалдаги президент Имомали Раҳмон, коммунистлардан Мирож Абдуллоев, Социалистик партиядан Абдуҳалим Ғаффорзода, аграрийлардан Рустам Латифзода ва Иқтисодий ислоҳотлар партиясидан Рустам Раҳматзода.

Республикада пандемия шароитида сайловлар ўтказилишига жиддий ёндашилиб, барча участкаларда дезинфекцияловчи воситалар, қўлқоплар ва тиббий ниқоблар захиралари тайёрлаб қўйилган. Участкаларга кирувчи барчанинг тана ҳарорати ўлчанади, ҳар 2-3 соатда санитар ишлов ўтказилади.

Сайловларда ғалаба қозониш учун сайловчиларнинг камида 50 фоизининг овозини тўплаш керак. Бунда сайловлардаги иштирок 50 фоиздан кам бўлмаслиги лозим. Президент ўз лавозимини қаторасига иккита 7 йиллик муддат эгаллаш ҳуқуқига эга. Бироқ бу қоида 1994 йилдан бери республикани бошқариб келаётган Имомали Раҳмонга нисбатан амал қилмайди. 2013 йилда ўтган сайловларда Раҳмон овоз берувчиларнинг 86,64 фоизлик иштирокида 83,92 фоиз овоз тўплаган.

Сайловлар ўтиши ортидан МДҲ, ШҲТ, Ўзбекистон, Россия ва ЕХҲТдан 122 нафардан кўпроқ вакил кузатиб боради.
Сайловларнинг дастлабки натижалари 12 октябрда, якуний натижалари эса 10 кун ичида эълон қилинади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тожикистонда президент сайловлари бўлиб ўтмоқда