date
views 3 850

Россиялик эркак полиция бўлимига тирик тимсоҳ олиб келди (фото)

Россиялик эркак полиция бўлимига тирик тимсоҳ олиб келди (фото)
Фото: Esquire
Россиянинг Вологда вилояти маҳаллий полиция бўлимига собиқ жазо муддатини ўтаган фуқаро тирик тимсоҳ солинган сумка билан келди. Бу ҳақда «Российская газета» хабар берди, деб ёзади Esquire.

Муддатидан аввал озод қилинган эркак полиция кузатувида бўлган. У «участкавой»га рўйхатдан ўтиш учун келган. Фуқаро суҳбат давомида бирданига турар жойини ўзгартириш, масалан, Сочига кўчиш истагини билдирган.

Фото: Esquire
Полиция ходимлари томонидан бундай фикрга келишига нима сабаб бўлгани сўралганида фуқаро дўсти Гоша совуқ қотаётганини айтиб, сумкасидан тирик тимсоҳни чиқарган. Тимсоҳнинг узунлиги думи билан қўшиб ҳисобланганда 1 метрдан узунроқ бўлган, дейилади хабарда.

Фото: Esquire
Таъкидланишича, доимий турар жойга эга бўлмаган собиқ маҳбус тўғри келган жойда тунайди. У тимсоҳни Архангельск вилоятида уй ҳайвони сифатида сотиб олган. Аммо Россия фуқароларига тимсоҳ ва бошқа ёввойи ҳайвонларни, баъзи мустасно ҳолатлардан ташқари, уйда боқиш та’қиқланган. Қолаверса, тимсоҳлар махсус ҳароратга эга кенг ҳовузли террариумларда сақланиши керак.

Фото: Esquire
Шу сабаб унга рад рад жавоби берилиб, тимсоҳ олиб қўйилган. Ҳайвон янги уй топилгунига қадар полиция хоналаридан бирида яшаб туради.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россиялик эркак полиция бўлимига тирик тимсоҳ олиб келди (фото)