date
views 3 696

«Вектор» вакцинаси кимларга мос келиши маълум бўлди

«Вектор» вакцинаси кимларга мос келиши маълум бўлди
Россия вирусология ва биотехнологиялар маркази «Вектор» томонидан ишлаб чиқилган вакцина ёши катталар ва сурункали касаллиги бўлган кишиларга кўпроқ мос келади. Бу ҳақда Спутник нашри хабар берди.

Бизнинг хулосамизга кўра, ГНС «Вектор» томонидан ишлаб чиқилган вакцина катта ёшли, сурункали касаллиги бор одамларга кўпроқ мос келади. Бу тўлиқ синтетик вакцина бўлиб, унда тирик оқсил ёки ҳеч қандай вирус фрагментлари йўқ", - деди Роспотребнадзор маркази директори Анна Попова.

Попованинг айтишига қараганда, вакцинада сунъий йўл билан олинган оқсил-ташувчига ген муҳандислиги услуби билан яратилган учта пептид уланган. Ушбу бирикма инсонда коронавирусга қарши иммун жавоб уйғотади. Вакцина мутлақ стабил ва ўзгармас бўлиб, инсонда ҳеч қандай аллергик реакция қўзғамайди. Бу вакцина синовнинг ҳар бир босқичида ҳайвонларда ва одамларда тасдиқланган.

Попова ушбу вакцина синовида унинг ўзи ҳам кўнгилли сифатида иштирок этганини маълум қилди. Поллиноз аллергияси бўлишига қарамасдан - ҳеч қандай реакция сезмаган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Вектор» вакцинаси кимларга мос келиши маълум бўлди