16:23 / 20.10.2020
1 572

АҚШда ҳар 10 ходимдан 9 нафари уйда ишлашни афзал кўрмоқда

АҚШда ҳар 10 ходимдан 9 нафари уйда ишлашни афзал кўрмоқда
Фото: REUTERS/Eva Plevier
АҚШнинг ахборот технологиялари бўйича етакчи ташкилотларидан бири Cisco ўтказган тадқиқотга кўра, ҳар ўн одамнинг 9 нафари карантин чекловлари юмшатилса ҳам, уйда ишлашни афзал кўрмоқда.

Тадқиқотда Европа, Ўрта Шарқ ва Россиядан 10 минг одам қатнашган. Уларнинг аксари уйдан ишлаганда ўзини мустақил ва иш унумдорлигини юқори ҳис қилади.

Пандемия уйдан туриб ишлашга бўлган муносабатни тезда ўзгартириб юборди. Тадқиқотга кўра, унда қатнашган ҳар уч кишидан икки нафари масофадан ишлашнинг афзалликлари ва қийинчиликларини тушуниб етган.

Тадқиқотда қатнашганларнинг атиги 5 фоизи карантин чекловларидан олдин уйда ишлаган. Лекин ҳозир 87 фоиз ходим масофадан офис шароитини яратган ҳолда ишлашни афзал кўради.

Cisco вице-президенти Гордон Томсоннинг айтишича, компаниялар ўз ишчиларининг янги талабларига мос равишда талабларни қайта тузиб чиқишлари керак. Ишчилар ишда ёки офисда ишлашидан қатъи назар, технологиялар улар учун қулай бўлиши ва маълумотларининг хавфсизлигини таъминлай олиши керак.

Бундай технологияларга уй шароитидаги офиснинг ёруғлик ва иссиқлик даражасини текширадиган сенсорлар ёки офисдаги ходимларнинг ниқобда бўлиши, ижтимоий масофа сақлашини назорат қила оладиган техникалар киради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда ҳар 10 ходимдан 9 нафари уйда ишлашни афзал кўрмоқда