Фото: «Korrespondent.net»
Twitter фойдаланувчиси @CulturedRuffian ўз саҳифасига қизиқарли видео жойлаштирди. Унга кўра, буви қадаҳдаги шароб тўкилмаслиги учун қилган ҳаракати туфайли набирасининг йиқилишига сабаб бўлади. Видео ўша заҳоти интернет оламида машҳурликка эришди.
Кадрда буви набираси билан биргаликда стол олдида ўтиргани акс этган. Буви бир қўли билан набирасини ушлаб ўтирганида болакайнинг қўли қадаҳдаги шароб томон чўзилди. У қадаҳни олишга муваффақ бўлди, лекин уни узоқ тутиб туролмади ва қадаҳнинг тушиб кетиш эҳтимоли кўпайди. Шу пайтда чаққон буви набирасини қўйиб юборганини ҳам сезмай, бутун имкониятини ишга солган ҳолда қадаҳни ушлаб қолди. Аммо… Бувисининг қаровисиз қолган болакай ерга қулашга мажбур бўлди.
Twitter фойдаланувчиларига ушбу видео жуда ёқди. У 8,3 миллиондан кўпроқ марта кўрилган. Шунингдек, 112 мингдан ортиқ лайк тўплаб, 41 минг марта фойдаланувчилар орасида ўзаро тарқатилган.
Бундан ташқари, аёлга ҳазил тариқасида «Йил бувиси» деб ном берилди.
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб борингWhen you've finally become an adult and have your priorities straight. pic.twitter.com/fSSIX2I6XT
— The Cultured Ruffian (@CulturedRuffian) October 12, 2020
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди
Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади