13:34 / 23.10.2020
1 019

Трамп Байденни Путиндан 3,5 миллион доллар олишда айблади

Трамп Байденни Путиндан 3,5 миллион доллар олишда айблади
АҚШ президенти Дональд Трамп сайловолди дебатларининг якуний босқичида сайловлар бўйича рақиби Жо Байден Россиядан президент Владимир Путин орқали 3,5 млн доллар олганини таъкидлади. Трамп буни рақиби Москванинг собиқ мэри Юрий Лужков ва унинг рафиқаси билан яхши муносабатларда бўлгани билан боғлади.

Жо Россиядан 3,5 млн доллар олган, бу пуллар унга Путиндан келган, чунки у Москванинг собиқ мэри, унинг рафиқаси билан яхши муносабатларда бўлган. Сен 3,5 млн доллар олгансан, сенинг оиланг 3,5 млн доллар олган. Бир кун келиб сен буни тушунтиришингга тўғри келади”, деб айтган Трамп. Ўз навбатида, Трамп Байденнинг шу каби айбловларига жавобан Россиядан ҳеч қачон пул олмаганини айтган.

Демократик партиядан номзод Байден хорижий давлатлардан пул олганини рад этмоқда. “Мен бирорта давлатдан пенни ҳам олмаганман”, деб айтган Байден.

Аввалроқ республикачи сенаторлар Жо Байденнинг ўғли Хантернинг шубҳали битимлари ҳақида ҳисобот эълон қилишган. Унда Хантер хорижликлардан, жумладан Москванинг собиқ мэри Юрий Лужков ва унинг рафиқаси, Россиянинг энг бой аёли Елена Батуринадан миллионлаб доллар олгани таъкидланган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)