18:43 / 24.10.2020
2 200

Трамп пандемия тез орада тугашига ваъда берди

Трамп пандемия тез орада тугашига ваъда берди
Фото: Reuters
Америка раҳбари Байден ва унинг жамоаси одамларни Covid-19 билан қўрқитишга уринмоқда, деб ҳисоблайди. АҚШ президенти Дональд Трамп коронавирус пандемиясини тезда тугатиш нияти борлигини айтган. Бу ҳақда 24 октябрь, шанба куни Reuters хабар берган.

«Биз ушбу пандемияни тезда тугатмоқчимиз. Оддий ҳаёт тўлиқ тикланади», – деди Оқ уй раҳбари Флорида штатидаги тарафдорлари олдида чиқиш пайтида.

Бундан ташқари, Америка етакчисининг таъкидлашича, президентлик сайловларидаги рақиби, демократ Жо Байден ва унинг жамоаси одамларни Covid-19 билан қўрқитмоқчи, улар вируснинг янги тури хавфини бўрттириб кўрсатмоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда коронавирусдан 42 миллиондан ортиқ киши касалланганлиги қайд этилган. Шу билан бирга, сайёрада охирги 24 соатда 371,5 минг киши касал бўлган.

Хабар берганимиздек, Трамп ва Байден ўртасидаги иккинчи ва сўнгги дебат бўлиб ўтган. Сўров натижаларига кўра, унда демократ ғалаба қозонган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп пандемия тез орада тугашига ваъда берди