10:55 / 27.10.2020
1 743

Ойнинг кўринадиган томонида сув излари аниқланди

Ойнинг кўринадиган томонида сув излари аниқланди
Фото: NASA
Ойнинг SOFIA учар телескопи ёрдамида тадқиқ қилиниши давомида унинг кўринадиган томонида биринчи марта сув излари аниқланди. Бу ҳақда NASA коинот агентлиги маълум қилди.

Ойдаги сув излари Германия ва АҚШнинг SOFIA стратосфера обсерваториясида ўтказилган тадқиқот давомида аниқланди.

“Биз SOFIA телескопидан олинган маълумотлар эвазига Ойнинг Қуёшга қараган томонида сув борлигини биринчи марта тасдиқлай оламиз. Ҳозирча, биз бу сувни ишлата олишимизни билмаймиз. Ойда сувни излаш Artemis дастури (Ойга 2024 йилда фазогирларни қўндириш дастури) доирасидаги тадқиқотларимиз учун муҳим аҳамиятга эгадир”, деб маълум қилган агентлик раҳбари Жим Брайденстайн.
[media=https://twitter.com/NASAGoddard/status/1320757939892899842?ref_src=twsrc^tfw|twcamp^tweetembed|twterm^1320757939892899842|twgr^share_3,containerclick_0&ref_url=https://kun.uz/news/2020/10/27/oyning-korinadigan-tomonida-suv-izlari-aniqlandi]
Аввал Ойда сув Қуёш томонидан қизимайдиган қоронғу томонидаги кратерларда бор бўлиши мумкин, деб ҳисобланган.

NASA Artemis (Артемида) дастури доирасида 2024 йилда Ойга астронавтларни чиқармоқчи ва муз кўринишидаги сув захиралари бор бўлиши мумкин бўлган жанубий қутбида тадқиқотлар ўтказмоқчи.

1970-йилларда собиқ иттифоққа қарашли зонд Ой сиртида биринчи марта сув изларини қайд қилган. 1990-йилларда эса NASA’нинг Clementine зонди Ой қутблари яқинида муз аниқлаган. 2018 йилларда NASA Ойда шубҳасиз сув борлигини, бироқ унинг захиралари ўлчамлари охиригача ўрганилмаганини маълум қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ойнинг кўринадиган томонида сув излари аниқланди