Фото: «Zhitanska.com»
Тахминан икки минг йил муқаддам яшаган майя ҳиндулари сувни фильтрловчи мураккаб тизимдан фойдаланишган. Улар фильтрни яратишда фойдаланган усул бугунги кунда ҳам қўлланилмоқда. Олимлар Гватемалада майяларнинг ташландиқ Тикаль шаҳрида тадқиқот ўтказаётган вақтда буни кашф этишди, дея хабар берди «Scientific Reports».
Олимлар шаҳардаги ичимлик суви омборини кўздан кечиришди. Буни қарангки, майялар сувдаги оғир металл ва бошқа токсик моддаларни тозалаш усулини билишган. Улар кристалл кварц ва цеолитли туфдан фильтрлар яратишган. Ушбу модда сувни яхши ўтказгани билан, ёт жисмларни ўзида ушлаб қолади.
Олимларнинг қайд этишича, ушбу минераллар Тикаль шаҳрида қазиб олинмаган. Аҳоли уларни шаҳардан 24 километр узоқликда жойлашган тоғли ҳудудлардан олиб келишга мажбур бўлишган.
Тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, кварц ва цеолит ҳозирги кунда ҳам сувни тозалашда қўлланилади. Икки минг йил муқаддам яратилган фильтрлаш тизими эса ҳали ҳам фойдаланиш учун ароқли. Олимларнинг фикрича, ичимлик сувини тозалаш ва сақлаш майялар учун ниҳоятда муҳим бўлган — улар йилнинг аксар қисмида сув топиш қийин бўлган жойларда кун кечиришган.
Бироқ баъзида ўзлари истамаган ҳолда сув сифатини ёмонлаштирган кўринади. Чунки кўпгина сув омборларида симоб борлиги аниқланди. Улар у ерга шаҳар объектларини бўяшда кенг ишлатилган киноварь бўёқларидан тушган бўлиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Damas учун онлайн контрактация очилади
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда