14:37 / 28.10.2020
1 577

Британиялик мутахассис илк вакциналар ҳамма учун ҳам самарали бўлмаслиги мумкинлигини айтди

Британиялик мутахассис илк вакциналар ҳамма учун ҳам самарали бўлмаслиги мумкинлигини айтди
Фото: novostipmr.com
Коронавирусга қарши вакциналарнинг биринчи авлоди ҳамма учун ҳам самарали бўлмаслиги ва қисқа муддатли таъсирга эга бўлиши мумкин. Бундай фикрни Британия ҳукуматининг вакциналар бўйича ишчи гуруҳи раҳбари Кейт Бингем билдирди.

Вакциналарнинг биринчи авлоди мукаммал бўлмаслиги мумкин ва биз вакциналар зарарланиш олдини ололмаслиги, улар фақатгина симптомларни камайтириши мумкинлигига тайёр туришимиз лозим. Бу ҳолатда ҳам улар ҳамма учун ҳам самарали ёки узоқ вақт таъсирга эга бўлмаслиги мумкин”, деб ёзган Бингем The Lancet тиббий нашридаги мақоласида.

Мутахассис вакцина ишлаб чиқилиши борасида ортиқча умидларга берилмасликка чақирган ва вакцина умуман бўлмаслиги мумкинлигини ҳам айтган.

Ўз навбатида, Британия соғлиқни сақлаш вазири Мэтт Хэнкок ҳукумат мамлакатда коронавирусга қарши эмлаш вакциналар ўз самарадорлигини исботлагандан кейин 2021 йил биринчи ярмида бошланиши мумкинлигини тахмин қилаётганини айтган.

Айни вақтда Британия клиник синовлардан ўтказилаётган 6 та номзод вакцинадан ўнлаб миллион дозага дастлабки шартномалар тузган. Қиролликда Оксфорд университети ва AstraZeneca компанияси ишлаб чиқаётган вакцинага катта умид боғланмоқда. Ушбу вакцина синовларининг якуний босқичи Британия, Бразилия, Ҳиндистон, ЖАР, Японияда ўтказилмоқда. Компанияда вакцинанинг самарадорлиги ҳақида маълумотларни 2020 йил охиригача олиш кутилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Британиялик мутахассис илк вакциналар ҳамма учун ҳам самарали бўлмаслиги мумкинлигини айтди