15:05 / 29.10.2020
1 156

Коронавирусга қарши энг яхши курашаётган ҳудудлардан бири

Коронавирусга қарши энг яхши курашаётган ҳудудлардан бири
Фото: «Citysuitesramostower.net»
Тайвань ичкарисида 200 кундан ортиқ вақт давомида коронавирусни юқтириш ҳолати қайд этилмади. Бундай натижага эришишда расмийларга тезкор чора кўриш ва карантинни таъминлашда технологиялардан фойдаланиш ёрдам бермоқда, деб ёзади «Bloomberg» нашри.

Тахминан 20 та ҳолат Осиёнинг бошқа ҳудудларидан «келиб қолди», бироқ уларнинг ҳар бири назорат остига олинган. Тайвань эпидемия бошланган заҳоти қатъий чораларни жорий этди: расмийлар барча аҳолини ниқоб тақишга мажбурлади, касалланганларни кузатишда энг янги технологиялардан фойдаланди ва йилнинг бошидаёқ чегараларни ёпиб қўйди.

Натижада Тайванда, Жонс Хопкинс институти маълумотларига кўра, атиги 550 киши SARS-CoV-2ни юқтириб олган бўлса, шундан 7 нафари ўлим билан якунланди. Экспертларнинг таъкидлашича, 23 миллиондан ортиқ одам яшайдиган орол, эҳтимол, дунёнинг барча ҳудудларига қараганда пандемияга қарши яхшироқ курашмоқда.

Қайд этилишича, бунга олдинги коронавирус эпидемияси таъсир кўрсатди: 2003 йилда SARS вируси дунёнинг бошқа кўпгина жойларига қараганда Тайванга кучлироқ зарба берганди. Ўшанда бир неча юзлаб одамлар касалликка чалиниб, 70 дан ортиқ бемор ҳаётдан кўз юмганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)