Фото: «Consultancy.eu»
«Mercer» компанияси дунёнинг 39 мамлакати пенсия тизими баҳоланган «Global Pension Index 2020» рейтингини тақдим этди. Рейтинг етакчиси — Нидерландия, Дания — иккинчи, учинчи ўринда — Исроил. Бу ҳақда «Европульс» хабар берди.
Пенсия тизимларини баҳолаш учун уч гуруҳга ажратилган 50 дан ортиқ кўрсаткичлардан фойдаланилган: етарлилик (пенсия яшаш учун етиш-етмаслиги), барқарорлик (мамлакатнинг демографик ва иқтисодий хусусиятларидан келиб чиқиб, тизим қанчалик узоқ вақт чидаб бериши), яхлитлик (пенсия тизими ва бошқа давлат дастурларининг ўзаро боғлиқлиги).
Рейтингга киритилган мамлакатлар орасида пенсия тизими энг заифлари — Таиланд, Туркия ва Филиппин. Ўзбекистон рейтингда йўқ.
Ушбу пенсия тизимлари рейтингини «Mercer» халқаро консалтинг компанияси Австралия молиявий тадқиқотлар маркази билан ҳамкорликда тузиб келади. Асосий мақсад — турли мамлакатлар пенсия тизимларини холис баҳолаган ҳолда, ҳукуматлар учун тавсиялар ишлаб чиқиш.
Бу йилги рейтинг бош мавзуси коронавирус пандемиясининг турли мамалакатлар пенсия тизимларига таъсирини ўрганиш бўлди. Тузувчиларга кўра, карантин нафақат ҳозирги пенсионерлар, балки яқин йилларда пенсияга чиқувчилар таъминотига ҳам жиддий (салбий) таъсирини ўтказади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди
Ҳар бир қизнинг орзуси: турк сериалларидаги энг чиройли 4 та тўй
Шойгу Украина дронларига қарши қўлланиладиган янги воситалар билан танишди
Москвада Украинадан тортиб олинган НАТО ҳарбий техникалари кўргазмаси ўтказилди
Тошкент вилоятида экология инспекторлари ҳужумга учради
Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти
Таниқли актёр ва режиссёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди
Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди