18:45 / 01.11.2020
3 969

Хитой аҳолиси ҳисоблаб чиқилади

Хитой аҳолиси ҳисоблаб чиқилади
1 ноябрда Хитой аҳолисининг рўйхатга олиниши бошланди. Рўйхатга олиш мамлакат тарихида еттинчи марта ўтказилмоқда. Унда 7 млн киши иштирок этиб, улардан ҳар бири 250га яқин кишини рўйхатга олиш керак бўлади.

Рўйхатга олишда Хитойнинг қитъадаги қисми ҳамда махсус ҳудудлари - Ҳонгконг, Макао, Тайван аҳолиси, хориждаги хитойлик дипломатлар, талабалар, хизмат сафаридаги ходимлар ҳамда Хитойда ярим йилдан кўпроқ яшаётган хорижликлар ҳисобга олинади.

Рўйхатга олиш доирасида нафақат Хитой аҳолиси сонини аниқлаш, балки мамлакатда қанча эркак ва аёл борлигини, аҳолининг бандлиги, таълими даражаси, ёши ҳақида маълумотлар тўплаш режалаштирилган.

Аҳолини рўйхатга олиш 10 декабргача давом этади.

Хитойда аҳолини рўйхатга олиш биринчи марта 1953 йилда ўтказилган. Ўшанда Хитой аҳолиси 600 млн кишидан кўпроқ чиққан. Сўнгра 1964, 1982, 1990, 2000 ва 2010 йилларда ҳам рўйхатга олиш ўтказилган.

Охирги маълумотларга кўра, Хитой аҳолиси ҳозирда 1,4 млрд кишидан ошган. Бунда мамлакатнинг махсус ҳудудлари - Тайван, Ҳонгконг ва Макаодаги аҳолиси ҳисобга олинмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитой аҳолиси ҳисоблаб чиқилади