09:39 / 02.11.2020
3 049

«Бу мағлубиятнинг тан олингани» – Илҳом Алиев Арманистон бош вазири Путиндан ёрдам сўрагани ҳақида гапирди

«Бу мағлубиятнинг тан олингани» – Илҳом Алиев Арманистон бош вазири Путиндан ёрдам сўрагани ҳақида гапирди
Фото: fbcdn.net
Озарбойжон президенти Илҳом Алиев Арманистон бош вазири Никол Пашинян Россия президенти Владимир Путиндан ёрдам сўрагани ҳақида гапирар экан буни мағлубиятнинг тан олингани деб атади. Пашинян кеча, 31 октябрь куни Путинга Арманистонни қўриқлашни илтимос қилиб хат ёзган эди.

«Бу хат аслида мағлубиятнинг тан олиниши. Улар Россиядан ҳарбий ёрдам сўрашди, лекин аслида бунга ҳеч қандай асос йўқ. Арманистоннинг қуролли кучлари тезда Қорабоғдан тинч йўл билан олиб чиқилиши керак. Бу иш муҳокамаларда ҳал қилинмаса, Боку охиригача боради», деган Алиев Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғлу билан учрашув вақтида.

Пашиняннинг хатидан сўнг Россия томони бу ҳолатга жавоб берган ва қачонки Арманистон ҳудудида ҳарбий ҳаракат олиб борилса, вазиятга аралашиши мумкинлигини айтганди. Бироқ Илҳом Алиев Озарбойжоннинг Арманистон ҳудудида ҳарбий ҳаракат олиб бориш нияти йўқлигини айтган.

Арманистон ва Озарбойжон ўртасида Қорабоғдаги жанглар 27 сентябрдан буён давом этмоқда. Озарбойжон ҳарбий ҳаракатларни Арманистон Қорабоғдан чиқиб кетган тақдирдагина тўхтатишини маълум қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Бу мағлубиятнинг тан олингани» – Илҳом Алиев Арманистон бош вазири Путиндан ёрдам сўрагани ҳақида гапирди