
Фото: thebalisun.com
Индонезиянинг Бали оролида жойлашган Venus One туристик академияси ўз талабаларига ўқиш учун тўловни кокос ва моринга барглари йиғиш билан амалга оширишга рухсат берди. Бу имконият коронавирус пандемияси сабабли молиявий ҳолати ёмонлашган талабаларга ёрдам тариқасида тақдим этилмоқда.
Таълим муассасаси вакили Ваян Пасек Ади Путранинг таъкидлашича, бунгача талабаларга ўқиш пулини бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилган.
“Биз талабаларни улар атрофини ўраб турган табиий захиралардан фойдаланишга ўргатишимиз лозим. Шу тариқа, улар пандемия якунлангандан кейин муҳим тажрибага эга бўладилар ва уларни оддий ишчилар деб атаб бўлмайди”, деб айтган Ваян Пасек.
Унинг таъкидлашича, талабалар йиғган кокослардан сотиш учун академияда ёғ олинади, моринга баргларидан эса совун тайёрланади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар