16:25 / 05.11.2020
1 956

Байден: «Овозлар ҳисоб-китоби якунланганидан сўнг ғалаба қозонамиз»

Байден: «Овозлар ҳисоб-китоби якунланганидан сўнг ғалаба қозонамиз»
Фото: Global Look Press
Демократлар партиясидан АҚШ президентлигига номзод Жо Байден мурожаат билан чиқиб, унда сайловларда ғалабага эришганини эълон қилмаган. Бироқ у овозлар ҳисоб-китоби якунлангач барибир ғолибликни қўлга киритишга ишонишини билдирган, деб хабар беради «РБК».

«Бу ерда ютганимизни эълон қилиш учун турганим йўқ. Бироқ шуни маълум қилмоқчиманки, овозлар ҳисоб-китоби якунлангач биз ғалаба қозонамиз», — дейди Байден.

Байденнинг таъкидлашича, у сайловларда ғолиб чиқиш учун етарлича штатда етакчилик қилмоқда. Шунингдек, у ушбу ғалаба — бу «Америка халқи ва демократларнинг ғалабаси» эканлигини маълум қилган.

Президентликка номзоднинг сўзларига кўра, аввалроқ Дональд Трамп штаби овозларни ҳисоблаш жараёнини тўхтатиб қўйишга уринган Пенсильвания штатида «яхши натижалар»ни қайд этган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Байден 95 фоиз бюллетенлар ҳисоб-китоби бўйича Висконсинда ғалаба қозонмоқда — унда 49,6 фоиз овоз. Трампда эса 48,9 фоиз. Мичигандаги 99 фоиз бюллетенлар ҳисоби бўйича ҳам Демократлар партияси номзоди етакчи — 49,9 фоиз.

Шу билан бирга, Трампнинг сайловолди штаби суддан Мичиган ва Пенсильваниядаги овозларни ҳисоблаш жараёнини тўхтатишни, шунингдек, Висконсинда натижаларни қайта кўриб чиқишни талаб қилган.

Аввалроқ Дональд Трамп Оқ уйда тарафдорлари олдида чиқиш қилиб, «биз барчасини ютдик» деган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Байден: «Овозлар ҳисоб-китоби якунланганидан сўнг ғалаба қозонамиз»