21:17 / 06.11.2020
2 232

Байден ҳал қилувчи аҳамиятга эга штатда илдамлаб кетди — бу Трампга қимматга тушиши мумкин

Байден ҳал қилувчи аҳамиятга эга штатда илдамлаб кетди — бу Трампга қимматга тушиши мумкин
Фото: «Scoopnest.com»
Демократлар партиясидан АҚШ президентлигига номзод Жо Байден узоқ вақтдан бери Дональд Трамп етакчилик қилиб келаётган Жоржия штатида илдамлаб кетди, дея хабар берди «Fox News» телеканали.

Бюллетенларнинг 99 фоизини ҳисоблаш натижаларига кўра, Байден 49,39, Трамп эса 49,37 фоиз овоз тўплаган. Ўртадаги фарқ 917 та овозни ташкил этмоқда.

Жоржия — президент сайловлари натижасини белгилаб бериши мумкин бўлган тўртта штатдан бири. Ушбу штатдаги ғалаба номзодга 16 та овоз беради. Ҳозирча Байден 264 та, Трампда эса 214 овоз бор. Жами 270 та овоз тўплаш керак.

Учта штат қолди — Пенсильвания (20 сайловчи), Шимолий Каролина (15) ва Невада (6). Невада бюллетенларни 10 ноябргача қабул қилишини маълум қилди.

Трамп эса овозларни ҳисоблашни тўхтатишни бир неча марта талаб қилиб чиқди. Оқ уй раҳбари сайлов кунидан кейин тўпланган овозларни ноқонуний ҳисоблайди. Жумладан, Жоржияда амалдаги президент штаби сайлов комиссиясига бундай бюллетенларни ҳисоблаш ва сақлаш тўғрисидаги қонунга амал қилишни талаб қилди.

АҚШда президент сайловлари 3 ноябрь куни бўлиб ўтди, бироқ уларнинг натижаси ҳалигача якунига етмади. Бу коронавирус пандемияси туфайли кўпгина сайловчилар бюллетенларни оддий почта орқали юбориб муддатидан олдин овоз бериши билан боғлиқ. Трамп бунда «коррупция ва фирибгарлик»ни кўрмоқда ва демократларни «овозларни ўғирлашга» уринишда айбламоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Байден ҳал қилувчи аҳамиятга эга штатда илдамлаб кетди — бу Трампга қимматга тушиши мумкин