15:39 / 08.11.2020
2 684

Байден Трампнинг бир қатор қарорларини бекор қилмоқчи

Байден Трампнинг бир қатор қарорларини бекор қилмоқчи
Фото: Kevin Lamarque / Reuters
АҚШдаги президент сайловларида ўз ғалабасини эълон қилган Жо Байден 2021 йил 20 январда президент лавозимини бажаришга киришгач, амалдаги президент Дональд Трамп қабул қилган бир қатор қарорларни бекор қилмоқчи.

The Washington Post нашрининг вазиятдан хабардор манбаларга таяниб хабар беришича, Байден АҚШни иқлим бўйича Париж келишувига қайтармоқчи ва унинг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотидан чиқиши ҳақидаги қарорни бекор қилмоқчи.

Бундан ташқари, Байден Трампнинг иммиграцияни тақиқловчи қарорини дарҳол бекор қилишни ва АҚШга ёшлигида ноқонуний тарзда келтирилган шахсларга мамлакатда қолишга имкон берувчи дастурни тиклашни режалаштирмоқда.

Нашрнинг таъкидлашича, Байденнинг бош маслаҳатчилари унинг сайловолди режасини иложи борича яхшироқ амалга ошириш устида ойлаб иш олиб боришган.

Аввалроқ Байден Америка халқига мурожаатида АҚШ жамиятини бирлаштиришга ва АҚШга дунёда етакчиликни қайтаришга ваъда берганди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Байден Трампнинг бир қатор қарорларини бекор қилмоқчи