date
views 2 714

Байден президентлик лавозимида дуч келадиган энг катта муаммо маълум қилинди

Байден президентлик лавозимида дуч келадиган энг катта муаммо маълум қилинди
Фото: Andrew Harnik/ AP
Жозеф Байден 2021 йил январида АҚШ президентлигига киришганидан сўнг мамлакатда коронавирус инфекцияси тарқалиши сабабли пайдо бўладиган инқирозга дуч келади. Бу ҳақда Financial Times газетаси ёзмоқда.

Нашрнинг ёзишича, соғлиқни сақлаш соҳасидаги экспертлар АҚШда коронавирус назорат қилиб бўлмайдиган даражада тарқалишидан огоҳлантиришмоқда.

Жозеф Байден ҳамда бутун мамлакат яқин ҳафталар ва ойлар ичида улкан хатарга дуч келади. Бизда яқинда байрамлар бошланади, одамлар тўпланишади. Вирус мамлакатнинг аксарият қисмида назоратдан чиқиб кетди ва бу унинг янада кенг тарқалиши учун идеал сценарий”, – деди АҚШ касалликларни назорат ва профилактика қилиш марказининг собиқ раҳбари Том Фриден.

Байден сайловда ғалаба қозонадиган бўлса, “вирус тарқалишини назорат остига олиш”га ваъда берганди. У шунингдек, мамлакатда ниқоб тақиш режимини жорий этиш ниятида эканлигини айтган.

77 ёшли Жозеф Байден 3 ноябрь куни бўлиб ўтган президент сайловида ғалабага эришди. Байден бунгача 1987 ва 2008 йиллардаги сайловларда муваффақиятсизликка учраган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Байден президентлик лавозимида дуч келадиган энг катта муаммо маълум қилинди