11:06 / 10.11.2020
1 887

АҚШ бош прокурори президент сайловларидаги эҳтимолий қоидабузарликларни тергов қилишни буюрди

АҚШ бош прокурори президент сайловларидаги эҳтимолий қоидабузарликларни тергов қилишни буюрди
Фото: Getty Images
АҚШ бош прокурори Уильям Барр бутун мамлакат бўйлаб барча федерал прокурорларга президент сайловларида қоидабузарликлар содир этилгани ҳақидаги даъволар бўйича тергов ўтказишни буюрди.

Баррнинг буйруғига кўра, терговлар қоидабузарликлар содир этилгани ҳақидаги даъволар ишончли бўлсагина ва бу қоидабузарликлар овоз бериш натижаларига таъсир кўрсатсагина ўтказилиши лозим.

Баҳсларни ҳал қилишга штатларда 8 декабргача вақт бўлади. 14 декабрда сайловчилар ҳайъати учрашув ўтказиб, унда овоз бериш натижалари расман тасдиқланади.

АҚШда президент сайловлари 3 ноябрда бўлиб ўтди. Аксарият овозлар ҳисоблаб бўлинди, бироқ расмий натижалар кейинроқ эълон қилинади. АҚШнинг бир қатор ОАВлари мавжуд маълумотларга асосланиб, президент сайловларида Жо Байден ғалаба қозонганини эълон қилган.

Амалдаги президент Дональд Трамп эса мағлубиятини тан олмаяпти ва демократларни ундан овозларни “ўғирлашда” айбламоқда. Трампнинг адвокатлари овозларни ҳисоблашни тўхтатиш ва қоидабузарликларни тергов қилиш талаби билан штатлар судларига даъво аризалари киритмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ бош прокурори президент сайловларидаги эҳтимолий қоидабузарликларни тергов қилишни буюрди