16:43 / 10.11.2020
2 101

“Локдаун” 2020 йилдаги энг машҳур сўз деб топилди

“Локдаун” 2020 йилдаги энг машҳур сўз деб топилди
Фото: Andy Rain/EPA
The Guardian нашрининг ёзишича, луғатда “локдаун” сўзининг маъноси “жамоат жойларига бориш, саёҳат ва ижтимоий ҳаракатларга қатъий чеклов қўйиш” деб изоҳланган. Бу сўздан фойдаланиш бир йил ичида рекорд даражада ўсди.

Collins Корпусида веб сайт, газета, китоблар, бундан ташқари, радио, телевидение ва суҳбатларда ишлатилган 4,5 миллиард сўз бор. Улар орасида “локдаун” 2020 йилда 250 минг мартадан кўпроқ ишлатилгани учун танлаб олинган. Бу сўз 2019 йилда атиги 4 минг марта ишлатилган.

Тил атрофимиздаги оламнинг аксидир, 2020 йилда бутун дунё бўйлаб пандемия ҳукмрон бўлди. Биз “локдаун”ни у миллиардлаб одамлар ҳаётида муҳим бўлгани учун танладик. Одамлар вирусдан сақланиш учун ўзларининг доимий ҳаётидан чекланишди. Локдаун ишимизга, ўқишимизга, харидларимизга ва ижтимоий ҳаётимизга таъсир ўтказди. Кўп давлатлар аллақачон иккинчи локдаунга кирди”, - дейди Collins’нинг тил контенти бўйича консультанти Ҳелен Нюстед.

Пандемияга оид бошқа сўзлар: коронавирус, ижтимоий масофа сақлаш, ўз ўзини яккалаш, вақтинчалик иш жойини тарк этиш (furlough) сўзлари ҳам луғатдаги юқори 10таликка кирди.

Шунингдек, луғат Tiktoker (TikTokда доимий видеолар улашадиган киши) сўзини ҳам топ 10талик рўйхатга киритган.

2019 йилда “иқлим учун кураш” (climate strike), 2018 йилда “бир марта фойдаланиладиган” (single-use), 2017 йилда “фейк хабар” (fake news), 2016 йилда “Брексит” (Brexit) йил сўзи бўлганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » “Локдаун” 2020 йилдаги энг машҳур сўз деб топилди