
Подшоҳ Абдуллоҳ номидаги фан ва технологиялар университети мутахассислари коронавируснинг энг аниқ 3D-моделини ишлаб чиқишди.
Таъкидланишича, ушбу модель коронавируснинг атом даражасидаги тузилишини намойиш қилади ва аввал унда илғаб бўлмаган деталларни ўз ичига олган. Моделни яратиш учун вируснинг микроскоп ёрдамида олинган суратлари ва оқсиллар маълумотлар базасидан фойдаланилган.
“Биз яратган модель шунчаки липид мембранада ихтиёрий равишда жойлаштирилган оқсил тожларни эмас, балки вируснинг тўлиқ тузилишини намойиш қилади”, деб айтган тадқиқот муаллифларидан бири Нган Нгуен.
Мутахассислар вирус сиртидаги оқсил тожлари ва рецепторларни, унинг ичидаги генетик материални акс эттиришга муваффақ бўлишган.
Олимлар яратилган модель коронавирус инфекциясини батафсилроқ ўрганишга ва унга қарши дори воситалари ишлаб чиқилишини тезлаштиришга имкон беришига умид билдиришган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар