08:00 / 16.11.2020
863

Олимлар коронавирус мутациясининг вакцинани қабул қилишга киришувчанлиги кучли эканини билдирди

Олимлар коронавирус мутациясининг вакцинани қабул қилишга киришувчанлиги кучли эканини билдирди
Фото: AP Photo
COVID-19 коронавирус инфекциясига сабаб бўлувчи SARS-CoV-2 вируси вақти-вақти билан мутацияга учраб тургани ва шу сабабли ҳам бутун дунё бўйлаб тарқалган. АҚШдаги Шимолий Каролина ҳамда Висконсин университетлари олимлари шундай хулосага келган. Бу ҳақда MedicalXpress нашри Science илмий журналига асосланиб хабар қилган.

Тадқиқот муаллифлари коронавируснинг Европада тарқалган ва D614G номли янги штаммини ўрганган. Улардаги маълумотларга кўра, у пандемия бошидаги Хитой штаммидан тарқалиш ва тезроқ кўпайиш хусусиятига эга.

Шунингдек, ҳайвонларда ўтказилган синовларда янги штаммнинг касалликнинг оғир шаклига олиб бормаслиги ва вакциналар, антитаналар асосидаги препаратларга сезгиси кучли экани аниқланган.

Тадқиқотчиларнинг фикрича, D614G штамми тиканли оқсилнинг ҳужайраларини очиб вируснинг пайдо бўлиши учун имконият яратади. Шунингдек, бу вируснинг заиф ядроси ва айни вақтда синовдан ўтказилаётган уни нейтраллаштирадиган антитаналар учун йўл очади.

Тадқиқот муаллифлари касалликка қарши кураш методлари вирус тузилмасига таъсир қилиш ёки қилмаслигини текширишга ҳам уринган.

«Оригинал Хитой штаммига асосланган барча вакциналар яхши иммун жавобини беради ва Европа штаммидан ҳам ҳимоя қилади», — дея Шимолий Каролина университети эпидемиология, микробиология ва иммунология профессори Ралф Барик сўзларини келтирган WebMD.

SARS-CoV-2 вируси мутация натижасида яна ҳам тезроқ юқиш хусусиятига эга бўлиши ҳақида АҚШ аллергик ва инфексион касалликлар миллий институти директори Энтони Фаучи маълум қилганди. Кейинчалик Гонконг университети тиббиёт мактаби профессори Габриэль Леунг халқаро тадқиқотларга кўра мутация коронавируснинг нисбатан кенг тарқалган штаммида юз бергани, оқибатда касалланиш кўрсаткичи чорак баробарга кучайганини билдирган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)