13:28 / 20.11.2020
3 098

Тоғли Қорабоғ келишуви: Озарбайжон армияси Агдам туманига кирди

Тоғли Қорабоғ келишуви: Озарбайжон армияси Агдам туманига кирди
20 ноябрь куни Озарбайжон, Россия ва Арманистон раҳбарлари томонидан уч томонлама баёнот имзоланди. Унга кўра, Озарбайжон Қуролли Кучларининг бўлинмалари жума куни Тоғли Қорабоғнинг Агдам туманига кириб келишди, дея хабар қилди республика Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

«Озарбайжон, Россия президентлари ва Арманистон Бош вазири томонидан имзоланган уч томонлама баёнотга кўра, 20 ноябрь куни Озарбайжон армиясининг бўлинмалари Агдам округига кирди», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 27 cентябрь куни Озарбайжон ва Арманистон ўртасида янгидан тўқнашувлар бошланиб, Тоғли Қорабоғнинг баҳсли минтақасида қизғин жанглар бўлиб ўтди.

Ҳудудда 2014 йил ёзида, 2016 йил апрелида ва ўтган июл ойида зўравонлик авж олган. Озарбайжон ва Арманистон ҳарбий ҳолатни жорий қилдилар ва сафарбарлик ҳаракатларини бошладилар. Можаронинг ҳар икки томони қурбонлар ҳақида хабар беришди, улар орасида тинч аҳоли ҳам бор.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тоғли Қорабоғ келишуви: Озарбайжон армияси Агдам туманига кирди