22:30 / 20.11.2020
2 630

Германиялик олимлар коронавирусга қарши курашадиган ичимликни аниқлашди

Германиялик олимлар коронавирусга қарши курашадиган ичимликни аниқлашди
Фото: «Depositphotos»
Германиянинг Эссен университет клиникаси вирусология институти олимлари мармарак (шалфей) ва перилладан тайёрланган чой вирусга қарши кучли таъсирга эга бўлиб, янги коронавирус фаоллигини пасайтиришишини аниқлашди. Бу ҳақда «Biorxiv» портали хабар берди.

Тажриба чоғида вирусологлар коронавирус юққан ҳужайраларни мармарак, перилла ва кашничдан тайёрланган гиёҳли чойлар билан инкубация қилишди. Чойларни тайёрлаш учун олимлар дастлаб ичимликнинг қайнаб чиқишини кутишди, кейин эса 60 даража сув ҳароратида икки соат дам едиришди.

Тадқиқотчиларнинг аниқлашича, коронавирус кўпайишининг олдини олиш учун қисқа муддатга перилла ва мармаракни қабул қилиш ҳам кифоя — бундай натижага ҳужайраларга ярим соат ишлов берилгандан сўнг эришилган. Шу билан бирга, даволаш самараси умумий вирусга қарши таъсир ҳисобига эришилиши аниқланди. Негаки, ушбу гиёҳлар оддий герпес вирусига ҳам худди шундай таъсир кўрсатишган.

Олимлар бундай чойлардан коронавирус инфекциясининг олдини олиш мақсадида фойдаланиш мумкин деган хулосага келишди. Бироқ бу маълумот ҳали бошқа мутахассислар томонидан ҳам баҳоланиши зарур.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, дунёда 56 миллиондан ортиқ киши коронавирусга чалинган. Шу пайтгача 1,3 миллиондан ортиқ бемор пандемия қурбонига айланишди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)